ЭЪЛОН

АУДИТОР СЕРТИФИКАТИНИ ОЛИШ/МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШГА ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Аудитор сертификатини олиш/муддатини узайтириш учун малака имтиҳони 2021 йил 25, 26 ва27 август кунлари бўлиб ўтади ва соат 10.00-13.00 ва соат 15.00 – 18.00 оралиғида икки сменада ўтказилади.Ҳужжатлар топширган барча талабгорлар гуруҳларга ажратилади.

Талабгорларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатлари, имтиҳон куни ва вақти «Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi»( BAIM) Имтиҳон маркази ҳузурида ташкил этилган имтиҳон комиссияси томонидан тасдиқланади.

Малака имтиҳони компьютерда тестлаш усулида ўтказилади.

Малака имтиҳони “NORMA” МЧЖнинг “Солиқ ва божхона хабарлари” молия-иқтисодий газетасининг таҳририятида ўтказилади. Манзил:  Тошкент ш., Миробод тумани, Таллимаржон кўчаси, 1/1.

Яқин кунларда НАБАУз ва ПАУз сайтларида имтиҳон модулларининг барча бўлимлари бўйича тестлар эълон қилинади ва ечишга тавсия этилади.

Имтиҳонлардан олдин консультациялар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Имтиҳонга доир масалалар бўйича  97-733-03-18 телефон рақами орқали BAIMдиректориАбдурахманова Фатима Фазиловна билан боғланишингиз мумкин.

Консультациялар ўтказиш масалалари бўйича алоқа учун телефон: 71-234-01-87, 71-235-76-51.

Список претендентов на ВА август2021.pdf