ҲУРМАТЛИ ЎЗБЕКИСТОН БУХГАЛТЕРЛАРИ ВА АУДИТОРЛАРИ !

СИЗЛАРНИ РЕСПУБЛИКА ПРОФЕССИОНАЛЛАР КОНКУРСЛАРИДА  ИШТИРОК ЭТИШГАТАКЛИФ ЭТАМИЗ!

«ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР-2021»,«ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР-2021»,

«ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР-2021»

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий Ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси ҳамда «Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси таҳририяти сизларни республика конкурсларида иштирок этишга таклиф этади: «Энг яхши бухгалтер-2021», «Энг яхши аудитор-2021» и «Энг яхши ички аудитор-2021».

Конкурслар Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги ёрдамида ва  «ILMFANRIVOJ» НТМнинг  техник ёрдамида ўтказилади.

Конкурсларда Ўзбекистонда  фаолият юритувчи бухгалтерлар ва аудиторлар (аудитор ва ички аудиторнинг квалификация сертификатига эга бўлган) иштирок этишлари мукин, стажи, иш жойи, бухгалтер ва аудиторлар республика профессионал жамоат бирлашмаларига аъзолигидан катъий назар.

Конкурслар икки боскичда утказилади:

  1. боскич (танлов) 2021 йилнинг 06 сентябридан 31 октябригача. Сиртқи, тест саволларига жавобларни оддий почта ёки электрон почта оркали жўнатиш йули билан. Биринчи боскичдан муваффакиятли ўтган конкурс иштирокчилари иккинчи босқичга таклиф килинадилар;
  2. боскич 2021 йил 20 ноябрда.  Биринчи боскич ғолиблари Тошкент шаҳрида ёзма имтиҳон топширадилар.

Ғолиблар  профессионал  билим   ва  кўникмалар,   профессионал  фаолиятда  улардан моҳирона фойдаланиш каби мезонлар бўйича аниқланилади.               Ғолиблар 2021 йил 9 декабрда – Бухгалтерлар ва аудиторлар кунида эълон қилинади.

«ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР-2021»,, «ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР-2021»,

«ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР-2021»

РЕСПУБЛИКА КОНКУРСЛАРИ ИШТИРОКЧИЛАРГА СОВРИНЛАР ВА МУКОФОТЛАР

   •  Танлов ғолиблари  «ILMFANRIVOJ» НТМ ўқув марказида танланган курслардан бирида бепул ўқитилади. 

Конкурс иштирок этиш учун қуйидагилар шарт:

  1. «ILMFANRIVOJ» НТМнинг ҳисоб рақамига Мехнатга хақ тўлашнинг энг кам миқдоридан 50% (411 000 сўм) бир маротабалик бадал тўлаш;
  2. анкета, бадал тўланганлиги ҳақида хужжатни тақдим этиш;
  3. бухгалтерларгаиш жойидан маълумотнома тақдим этиш;
  4.  биринчи босқичнинг тест саволларига жавобларни 2021 йил 31 октябргача тақдим этиш .

Тест саволларини қуйидаги сайтлардан ёзиб олишингиз мумкин: http://www.naaa.uz. http://www.buxgalter.uz ёки «ILMFANRIVOJ» НТМ офисидан олишингиз мумкин.

Конкурсда  иштирок этиш тўғрисида  ва  қўшимча маълумот олиш учун мурожат килишингиз мумкин:

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий АссоциациясиТелефон: (71) 234-01-87, 234-19-01, 234-18-90 Телеграмм: (90) 919-01-87
«ILMFANRIVOJ» НТМe-mail: naba@naaa.uz
Адрес: Тошкент ш., Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кучаси, 1А

Барча конкурс иштирокчиларига муваффақият тилаймиз!

Касбий билимлардан ишдаги профессионалликка қадар!

ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР ЛУЧШИЙ АУДИТОР_2021

ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР ЛУЧШИЙ ВНУТРЕННИЙ АУДИТОР_2021.rar

ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР ЛУЧШИЙ БУХГАЛТЕР_2021.rar

MoliyaPress August 19, 2021

2021 йил 19 август куни Молия вазирлиги ва Ўзбекистон бухгалтер ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар имтиҳон маркази вакиллари ўртасида “Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5210-сон қарор ижросини таъминлаш доирасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашнуви тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур битимда Молия вазирлиги аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан бир қатор йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш белгиланган. Хусусан битимга мувофиқ:

–      аудиторларни сертификатлаш бўйича аудиторларнинг сертификатлаштиришнинг самарали тизимини жорий этиш ва республика барча ҳудудларида аудиторларнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини босқичма-босқич ташкил этиш, малака имтиҳонларини ташкил этишда техник ва услубий ёрдам кўрсатиш;

–      аудиторларнинг малакасини ошириш бўйича Халқаро бухгалтерлар федерациясининг бухгалтерия таълимининг халқаро стандартлари Кенгаши томонидан чоп этилган халқаро таълим стандартлари асосида аудиторларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, аудиторларнинг малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш;

–      аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назорат қилишнинг самарали тизимини шакллантириш ва унинг натижадорлигини ошириш;

–      аудитнинг халқаро стандартларини қўллашнинг илғор тажрибасини тарғиб этиш, аудитнинг халқаро стандартларини давлат тилига таржима қилишни ташкил этиш;

Бухгалтерларни сертификатлаш ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳамда аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш масалалари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш йўналишлари юзасидан келишиб олинди.

Мазкур битимнинг имзоланиши бухгалтерия ҳисоби ва аудит саҳолардаги муаммоларни жамоат ташкилотлари билан биргаликда ўрганиш ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш имкониятларини яратди.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

ЭЪЛОН

АУДИТОР СЕРТИФИКАТИНИ ОЛИШ/МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШГА ТАЛАБГОРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Аудитор сертификатини олиш/муддатини узайтириш учун малака имтиҳони 2021 йил 25, 26 ва27 август кунлари бўлиб ўтади ва соат 10.00-13.00 ва соат 15.00 – 18.00 оралиғида икки сменада ўтказилади.Ҳужжатлар топширган барча талабгорлар гуруҳларга ажратилади.

Талабгорларнинг гуруҳлар бўйича рўйхатлари, имтиҳон куни ва вақти «Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi»( BAIM) Имтиҳон маркази ҳузурида ташкил этилган имтиҳон комиссияси томонидан тасдиқланади.

Малака имтиҳони компьютерда тестлаш усулида ўтказилади.

Малака имтиҳони “NORMA” МЧЖнинг “Солиқ ва божхона хабарлари” молия-иқтисодий газетасининг таҳририятида ўтказилади. Манзил:  Тошкент ш., Миробод тумани, Таллимаржон кўчаси, 1/1.

Яқин кунларда НАБАУз ва ПАУз сайтларида имтиҳон модулларининг барча бўлимлари бўйича тестлар эълон қилинади ва ечишга тавсия этилади.

Имтиҳонлардан олдин консультациялар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

Имтиҳонга доир масалалар бўйича  97-733-03-18 телефон рақами орқали BAIMдиректориАбдурахманова Фатима Фазиловна билан боғланишингиз мумкин.

Консультациялар ўтказиш масалалари бўйича алоқа учун телефон: 71-234-01-87, 71-235-76-51.

Список претендентов на ВА август2021.pdf

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги “Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5210-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил 15 августдан бошлаб Молия вазирлигинингаудиторлик малака сертификатини олиш учун имтиҳонларини ўтказиш, малака сертификатини бериш ҳамда малакасини ошириш дастурини тасдиқлаш функциялари аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига ўтказилиши белгиланган.Шундан келиб чиққан ҳолда, аудиторлик малака сертификатини олишга талабгорларнинг келгусида малака имтиҳонларида иштирок этиши учун Молия вазирлиги томонидан уларнинг ҳужжатларини аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан ташкил этиладиган имтиҳон марказига тақдим этиши, мазкур қарор кучга киргунга қадар аудитор малака имтиҳонига рухсат олиш бўйича аризаларни кўриб чиққанлик учун талабгорлар тўлаган йиғимлар суммасини қайтариб ўтказиб бериши белгиланган.

Бугунги кунга қадар Молия вазирлигига талабгорлардан сертификат олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисида келиб тушган жами аризалардан имтиҳонга киришга рухсат этилган ва малака имтиҳонини топширмасдан сертификат оладиган талабгорларнинг аризалари сони 214 тани ташкил этади. 2021 йил 11 августда Вазирликка мазкур аризалар билан тақдим этилган ҳужжатлар ва келиб тушган йиғим суммаси аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари-Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан биргаликда ташкил этилган “Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi” маъсулияти чекланган жамияти имтиҳон марказига қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида топширилди.

Аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари ва имтиҳон маркази томонидан мазкур талабгорлар учун ташкил этиладиган дастлабки имтиҳон 2021 йил 25 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда. Талабгорлар аудиторнинг малака сертификатини олиш ёки унинг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича тўлиқ маълумот ҳақида аудиторларнинг республика жамоат бирлашмаларига ва имтиҳон марказига мурожаат қилишлари мумкин.

Мурожаат учун:

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси

Манзил: Тошкент шаҳар, 100084, Бодомзор йўли кўчаси 1А уй ,

Телефон рақам:  (71) 234-01-87, 234-18-90, 234-19-01, (90) 9190187,

Электрон манзил ва веб -сайт: www.naaa.uz; naba@naaa.uz; naaa.uz@mail.ru.

Ўзбекистон аудиторлар палатаси

Манзил: Тошкент шаҳар, Амир Темур шох кўчаси 6-уй

Телефон рақам: (71) 235-76-51, (93) 1832288; (99) 8325430

Электрон манзил ва веб -сайт: info@auditpalata.uz; www.auditpalata.uz

“Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi” МЧЖ имтиҳон маркази

Манзил: Тошкент шаҳар, 100084, Бодомзор йўли кўчаси 1А уй

Телефон рақам: (71) 235-26-88, (71) 235-78-04, +99897 7330318

Электрон манзил: 123amitaf@gmail.com

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати

ҲУРМАТЛИ ЎЗБЕКИСТОН БУХГАЛТЕРЛАРИ ВА АУДИТОРЛАРИ ! СИЗЛАРНИ РЕСПУБЛИКА ПРОФЕССИОНАЛЛАР КОНКУРСЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШГАТАКЛИФ ЭТАМИЗ! «ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕР-2021»,«ЭНГ ЯХШИ АУДИТОР-2021», «ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОР-2021»

Эълон Энг яхши аудитор бухгалтер ички аудитор Конкурс_2021_UzBAMA

2021 йил 4 августда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5210-сон қарори қабул қилинди.http://naaa.uz/wp-content/uploads/2021/08/5210_сонли_Ўзбекистон_Республикаси_Президенти_?арори_04_08_2021.pdf

Text shu erda