MoliyaPress August 19, 2021

2021 йил 19 август куни Молия вазирлиги ва Ўзбекистон бухгалтер ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар имтиҳон маркази вакиллари ўртасида “Aудиторларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5210-сон қарор ижросини таъминлаш доирасида ўзаро ҳамкорлик ва ахборот алмашнуви тўғрисида битим имзоланди.

Мазкур битимда Молия вазирлиги аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан бир қатор йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш белгиланган. Хусусан битимга мувофиқ:

–      аудиторларни сертификатлаш бўйича аудиторларнинг сертификатлаштиришнинг самарали тизимини жорий этиш ва республика барча ҳудудларида аудиторларнинг малака сертификатини олиш учун малака имтиҳонларини босқичма-босқич ташкил этиш, малака имтиҳонларини ташкил этишда техник ва услубий ёрдам кўрсатиш;

–      аудиторларнинг малакасини ошириш бўйича Халқаро бухгалтерлар федерациясининг бухгалтерия таълимининг халқаро стандартлари Кенгаши томонидан чоп этилган халқаро таълим стандартлари асосида аудиторларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, аудиторларнинг малака ошириш дастурларини ишлаб чиқиш;

–      аудиторлик ташкилоти иши сифатини ташқи назорат қилишнинг самарали тизимини шакллантириш ва унинг натижадорлигини ошириш;

–      аудитнинг халқаро стандартларини қўллашнинг илғор тажрибасини тарғиб этиш, аудитнинг халқаро стандартларини давлат тилига таржима қилишни ташкил этиш;

Бухгалтерларни сертификатлаш ва молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳамда аудитнинг халқаро стандартларини қўллаш масалалари бўйича бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасидаги халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш йўналишлари юзасидан келишиб олинди.

Мазкур битимнинг имзоланиши бухгалтерия ҳисоби ва аудит саҳолардаги муаммоларни жамоат ташкилотлари билан биргаликда ўрганиш ва уларни ҳал қилиш йўлларини муҳокама қилиш имкониятларини яратди.

Молия вазирлиги

Ахборот хизмати