Малакавий билимдан касбий маҳоратга

Ўз БАМА

ЎзБАМА

Р/С: 20210000900127068001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО:00837 ИНН:201099796 ОКЭД 94 110

НТМ “ILMFANRIVOJ”

  Р/С 20208000404666227001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО: 00837 ИНН: 300645107 ОКЭД: 85 590

 

НТМ «ААТ»

 

Р/С 20208000804976333001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО: 00837 ИНН: 207149554  ОКЭД: 85 590

 

ХАРИТА

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

ҲУРМАТЛИ АМАЛИЁТЧИ АУДИТОРЛАР  ва  БУХГАЛТЕРЛАР!

СИЗНИ «2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АУДИТОРИ», «2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕРИ» ВА

«2018 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОРИ»

РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВЛАРИДА ЎЗ КУЧИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ 

 

Танловлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида ўтказилади. 

Танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси, «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Солиқ Инфо» газеталари таҳририятлари. Техник кўмак «ILMFANRIVOJ» НТМ томонидан кўрсатилади.

«Энг яхши аудитор», «Энг яхши бухгалтер» ва «Энг яхши ички аудитор» йиллик республика танловлари аудитор ва бухгалтер касбининг нуфузини ошириш, жамиятдаги аҳамиятини кучайтириш, шунингдек, мутахассисларнинг касбий маҳоратини аниқлаш мақсадида ўтказилади. 

 

«2018 йилнинг энг яхши аудитори» танловига аудиторлик малака сертификатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи мутахассислар иш стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат уюшмаларига аъзолигидан қатъий назар, таклиф этилади. 

«2018 йилнинг энг яхши бухгалтери» танловига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи бухгалтерлар иш стажи, иш жойи ва бухгалтерларнинг республика профессионал жамоат уюшмаларига аъзолигидан қатъий назар, таклиф этилади.

«2018 йилнинг энг яхши ички аудитори» танловига ички аудитор сертификатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи мутахассислар иш стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат уюшмаларига аъзолигидан қатъий назар, таклиф этилади.

 

2018 йил 06 март куни Тошкет Давлат Иқтисодий Университети "Иқтисодий таҳлил ва аудит" кафедра аъзоларига Ташаккурнома тақдим этилди.



Муаллифлар: Профессорлар: Мусаев Х.Н., Ибрагимов А.А, Рафиев Д.Р., Хасанов Б.А., Маматов З.Т.

Доцентлар: Мукумов З.А., Ильхомов Ш.И., Тулаев М.С., Тожибоева Ш.А., Отажонов Б.О., Файзиева У.Т., Эшбоев У., Ходжаева М.Х., Рахимов А.А.

Ўқитувчилар: Хакимов А., Бабабекова Г.Б., Исамухамедов А.С., Махкамбаев К., Кодырова З. Салахиддинов С., Хожимуратов Н., Ибрагимова И., Хасанова Х., Норбоев О.,
Азларова Э., Матёкубов Д.Н.

Пресс-релиз

КОНФЕРЕНЦИЯ

“АУДИТОРЛИК ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ЯХШИЛАШ ВА АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИ ИШ ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ”

 

2018 йил 30 апрель куни “Ўзбекистон” меҳмонхонасида “Аудиторлик хизматлари сифатини яхшилаш ва аудиторлик ташкилотлари иш фаоллигини ошириш” мавзусида Республика конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон аудиторлар палатаси вакиллари, аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари, аудиторлар, шунингдек, республикамизда аудит бозорини ўрганувчи “Аудитрейтинг” рейтинг агентлиги мутахассислари иштирок этишди.

 

Мазкур конференцияни ўтказишдан асосий мақсад аудиторлик фаолияти ривожланишининг натижаларини сарҳисоб қилиш, Молиявий ҳисобот ва аудитнинг халқаро стандартларини амалий қўллаш масалаларини муҳокама қилиш ҳисобланади. 2017 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг рейтинг баҳолари натижалари эълон қилинди, шунингдек аудиторлик ташкилотларига сертификатлар топширилди.

Маърузачи Ш.Хайдаров - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг "Бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти" бошқармасининг бўлими бошлиғи.

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий Ассоциацияси жамоаси Сизни нафис ва гўзал баҳор байрами – Ҳалқаро хотин – қизлар куни 8-март билан чин юракдан муборакбод этамиз.

                Сизга узоқ-умр, сихат-саломатлик тилаган ҳолда орзу-ниятларингиз холисона амалга ошишига, оилавий бахт Сизни тарк этмаслигига тилакдошмиз.

                Шу билан бирга, фаровон мустақил Ўзбекистоннинг тараққиёти учун қўшаётган улкан ишларингизда омад ва зафарлар тилаб қоламиз.