Малакавий билимдан касбий маҳоратга

Ўз БАМА

ЎзБАМА

Р/С: 20210000900127068001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО:00837 ИНН:201099796 ОКЭД 94 110

НТМ “ILMFANRIVOJ”

  Р/С 20208000404666227001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО: 00837 ИНН: 300645107 ОКЭД: 85 590

 

НТМ «ААТ»

 

Р/С 20208000804976333001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО: 00837 ИНН: 207149554  ОКЭД: 85 590

 

ХАРИТА

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

Ўзбекистон Республикасида аудиторлар фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари

         Иқтисодий тахлил ва аудит кафедраси, Ўзбекистон Республикаси бухгатерлар ва аудиторлар Миллий Ассоциацияси ҳамда “PKF MAK ALYANS” аудиторлик ташкилоти билан инноватцион-корпоратив ҳамкорлик доирасида «Ўзбекистон Республикасида аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» мавзусида 2019 йил 29 март кунида илмий-амалий семинар ташкил этилди.

       Илмий-амалий семинарни Иқтисодий тахлил ва аудит кафедраси мудири доц. Зафар Мукимов олиб борди.

        Сўнгра кафедра доц. Б. Отажонов сўзга чиқиб, кун тартибидан ўрин олган мавзуни қискача изоҳлаб берди  ва сўзни маърузачи Ўзбекистон Республикаси бухгалтерлар ва аудиторлар Миллий Ассоциацияси кенгаш раиси, профессор М. Тулаходжаевага берди.

        Маърузада бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аудиторлик фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарорида келтирилган асосий вазифаларни таъминлаш долзарб масала сифатида қайд этилди.

        Аудиторлик хулосасидан фойдаланучилар доираси кенгайиб бораётганлиги, қўшма қорхоналар барпо этилаётганлиги, чет эл инвестициялари мамлакатимиз иқтисодиётининг реал секторига киритилиши, замонавий корпоратив бошқарув услубларини шартли этиш аудит тизимини халқаро стандартлар даражасида ташкил этишни талаб этмокда.

        Айтиб ўтилганидек, иқтисодиётнинг либераллаштириш ва ривожлантириш шароитида турли мамлакатларда сифатли, таққосланадиган ва ишончли ҳамда уйғун ахборотларни шакллантиришда ягона ёндашувни қабул қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

         Бундай имкониятда фақат молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС) тан олиш ва унга мувофиқ ҳолда ҳисоботлар тузиш орқали эришиш мумкин. Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг янги таҳририда ҳам бухгалтерия ҳисоби субъектлари белгиланган тартибда МҲХСларни қўллаш мумкинлиги эътироф этилди.

         Маъруза сўнгида профессор-ўқитувчилар, илмий тадқиқотчилар ва талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар берилди.

         Шундан сўнг иккинчи маърузачи, “Бухгалтерлар ва аудиторлар имтихон маркази” дирректори Абдурахмонова Ф. Ф. сўзга чиқиб, Ўзбекистонда бухгалтерларни миллий ва халқаро сертификатлаш тартиби тўғрисида батафсил маълумот бериб ўтди.

         Бундан ташқари маърузачилар ўз маърузаларида ҳозирги кунда бухгалтерия ҳисоби ахборотларини йиғиш, гуруҳлантириш ва қайта ишлаш, молиявий ҳисобот ахборотларини халкаро стандартлар асосида такомиллаштиришнинг айрим назарий ва услубий масалалари долзарблиги ҳамда олимлар томонидан ўрганилаётганлиги ҳақида ҳам гапириб ўтдилар.

          Маъруза сўнгида семинар иштирокчилардан доц. М. Тулаев, доц. М. Ходжаева, доц. Б. Отажоновлар қатнашиб, мавзуга оид ўз фикр-мулоҳазаларини баён этишди ҳамда таклифлар беришди.

          Инноватцион-корпоратив ҳамкорлик доирасидаги илмий-амалий семинарда “Иқтисодий таҳлил ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари ўз фикр-мулохазалари билан фаол иштирок этишди.

           Семинар жуда долзарб мавзуда бўлганлиги, берилган маълумотларнинг, фикр-мулохазаларнинг амалий аҳамияти юқорилиги билан иштирокчиларда катта таасурот қолдирди.

          “Иқтисодий таҳлил ва аудит” кафедраси профессор-ўқитувчилари Ўзбекистон Республикаси бухгатерлар ва аудиторлар Миллий Ассоциацияси ҳамда “PKF MAK ALYANS” аудиторлик ташкилотининг мутахассисларига ўз миннатдорчилигини билдиришди ҳамда ҳамкорлик доирасидаги келгуси  илмий-амалий семинарларга таклиф қилишди.