Малакавий билимдан касбий маҳоратга

Ўз БАМА

ЎзБАМА

Р/С: 20210000900127068001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО:00837 ИНН:201099796 ОКОНХ:98200

НТМ “ILMFANRIVOJ”

  Р/С 20208000404666227001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО: 00837 ИНН: 300645107 ОКОНХ: 92200

 

НТМ «ААТ»

 

Р/С 20208000804976333001 АТИБ "Ипотека Банк" Ю.Абадский ф-л МФО: 00837 ИНН: 207149554 ОКОНХ: 92200

 

ХАРИТА

ВАЛЮТАЛАР КУРСИ

ТАШҚИ ВА ИЧКИ АУДИТОРЛАР, БУХГАЛТЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

 

ҲУРМАТЛИ АМАЛИЁТЧИ ТАШҚИ ВА ИЧКИ АУДИТОРЛАР, БУХГАЛТЕРЛАР!

СИЗНИ «2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АУДИТОРИ», «2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕРИ» ВА

«2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОРИ»

РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВЛАРИДА ЎЗ КУЧИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ 

 

Танловлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қўллаб-қувватлаши остида ўтказилади. 

Танлов ташкилотчилари – Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон бухгалтерлар федерацияси, «Солиқ ва божхона хабарлари» ва «Солиқ Инфо» газеталари таҳририятлари. Техник кўмак «AUDIT - FORVARD» НТМ томонидан кўрсатилади.

«Энг яхши аудитор», «Энг яхши бухгалтер» ва «Энг яхши ички аудитор» йиллик республика танловлари аудитор ва бухгалтер касбининг нуфузини ошириш, жамиятдаги аҳамиятини кучайтириш, шунингдек, мутахассисларнинг касбий маҳоратини аниқлаш мақсадида ўтказилади. 

 

«2017 йилнинг энг яхши аудитори» танловига аудиторлик малака сертификатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи мутахассислар иш стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат уюшмаларига аъзолигидан қатъий назар, таклиф этилади. 

«2017 йилнинг энг яхши бухгалтери» танловига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи бухгалтерлар иш стажи, иш жойи ва бухгалтерларнинг республика профессионал жамоат уюшмаларига аъзолигидан қатъий назар, таклиф этилади.

«2017 йилнинг энг яхши ички аудитори» танловига ички аудитор сертификатига эга бўлган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи мутахассислар иш стажи, иш жойи ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат уюшмаларига аъзолигидан қатъий назар, таклиф этилади.

 

Танловлар икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқич (саралаш) – 2017 йилнинг 10 июлда бошланиб 30 сентябрда якунланади. Сиртдан ўтказилади. Танлов қатнашчиси:

- танлов тест саволларига жавобларни оддий ёки электрон почта орқали жўнатиши, ёки

- www.bir.uz сайтида («2017 йил танловлари» бўлимида) онлайн тест топшириши зарур.

Иккинчи босқич2017 йил 19 ноябрда. Биринчи босқич ғолиблари бевосита Тошкент шаҳрида имтиҳон топширадилар.

Ғолиблар касбий билим ва кўникмалар, улардан профессионал фаолиятда моҳирона фойдаланиш каби мезонлар бўйича аниқланади.

Танловлар ғолиблари 2017 йил 9 декабрда – Бухгалтерлар ва аудиторлар кунида эълон қилинади.

 

Танловлар ғолиблари ва қатнашчилари учун совринлар ва рағбатлантирувчи мукофотлар:

  • I босқич қатнашчиларига танловда қатнашганликлари учун сертификат топширилади;
  • II босқич қатнашчиларига «Танлов лауреати» дипломи топширилади;
  • II босқич ғолибларига даражаси кўрсатилган диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади;
  • «2017 йилнинг энг яхши аудитори» танлови ғолиблари, лауреатлари ва қатнашчилари ўзларининг аудиторлик ташкилотларига аудиторлик ташкилотлари фаолиятининг йил якунлари рейтингини ўтказишда қўшимча баллар олиш ҳуқуқини берадилар;
  • Танлов лауреатларига танлов ташкилотчиларининг ўқув марказларида ўқиш ва малака оширишда имтиёзлар тақдим этилади;
  • «2017 йилнинг энг яхши бухгалтери» танлови қатнашчиларига (5 соат) ва лауреатларига (15 соат) бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбарининг малакасини мажбурий ошириш сифатида қабул қилинади.

 

«2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ АУДИТОРИ», «2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ БУХГАЛТЕРИ» ва «2017 ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ИЧКИ АУДИТОРИ» танловларида қатнашиш учун қуйидагилар зарур:

  1. «AUDIT-FORVARD» НТМ банк ҳисоб рақамига тўлов кунида амалда бўлган энг кам иш ҳақи миқдорига тенг бир марталик бадал тўлаш;
  2. Тўлдирилган АНКЕТАни «AUDIT-FORVARD» НТМ офисига жўнатиш (бухгалтерлар иш жойларидан маълумот илова қилишлари керак);
  3. Биринчи босқич ТЕСТ САВОЛЛАРИГА ЖАВОБЛАРНИ 2017 йил 1 октябргача Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак. электрон манзилига жўнатиш.

 

Саволлар бўйича ва зарур ахборотлар олиш учун қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш мумкин:

 

 

 

«AUDIT - FORVARD» НТМ

 

 

 

 

 

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси

 

Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси

 

(71) 294-84-58, (71) 297-98-39,

(71) 297-97-90, (95) 169-55-89,

(93) 500-88-94

 

 

(71) 234-81-99; 235-76-51;

(95) 197-81-99; www.uzaudit.uz

 

(71) 234-01-87, 234-19-01; www.naaa.uz

Ўзбекистон Бухгалтерлар федерацияси

(71) 120-30-10; www.uzaccountant.uz

 

«Солиқ ва божхона хабарлари» газетаси

таҳририяти

«Солиқ Инфо» газетаси таҳририяти

 

(71) 283-44-57, 200-00-90; www.norma.uz

 

(71) 200-70-07, 200-70-50; www.soliqinfo.uz

Танловларда қатнашишга доир қўшимча ахборотлар (анкета, тест саволлари, тўлов учун ҳисоб) ва танловларга ҳомийлик қилиш ҳақида қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингизни сўраймиз:

 

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси /«AUDIT-FORVARD» НТМ

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.

Бу электрон манзил спамлардан химояланган. Уни куриш учун JavaScript ни ишга туширишингиз керак.       

 

294-84-58; 297-97-90; 297-98-39; +99895 197-81-99; +99895 169-55-89;+99893 500-88-94

 

 

Танловларнинг барча қатнашчиларига муваффақиятлар тилаймиз!!!